МЮ Бэйл учун "Реал"га 60 млн евро ва Марсьялни бермоқчи

"Манчестер Юнайтед" клуби ҳамон "Реал" вингери Гарет Бэйлга жиддий қизиқиш билдиришда давом этмоқда.

Don Balon тарқатган хабарга кўра манкуанликлар 28 ёшли уэльслик футболчи учун 60 миллион евро ва ҳужумчи Антони Марсьялни беришга тайёр. Франциялик футболчининг Мадридга йўл олиши Бэйлнинг 100 млн евролик нархини камайтириши мумкин.

Маълумот учун, Бэйл жорий мавсум Ла Лигада жами 25та ўйинда иштирок этди ва ўз ҳисобига 15та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!