МЮ бу футболчи учун катта харажатга тайёр
“Манчестер Юнайтед” раҳбарияти ёзда “Севилья” марказий ҳимоячиси Жюль Кундени харид қилиш учун катта харажатга тайёрлигини билдирди.
Сульшер анчадан бери кутаётган Дайот Упамекано “Бавария”га ўтиб кетганидан кейин, манчестерликлар бор эътиборини Жюль Кундега қаратмоқда.
Франциялик ҳимоячини олиш учун манчестерликлар 70 миллион евро тўлаши керак. Улар бу харажатга рози. Бироқ, ПСЖ ёзда Килиан Мбаппени 200 миллион еврога сотиб юборадиган бўлса, Жюль Кундени Францияга қайтариш учун 80 миллион евро беришини билдирган. “Севилья” бу вазиятда қайси жамоа кўп пул таклиф қилса, ўшанинг шартномасини қабул қилади.
Фикрлар