МЮ бугун Англия лига кубогида
Ads

Бугун Англия лига кубогининг 3-раундида "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Дерби Каунти"ни қабул қилади.

Учрашувга оид қизиқарли фактлар:

- Ўтган мавсум ушбу жамоалар Англия кубогининг 3-раундида ўзаро тўқнаш келишган эди. 2018 йилнинг 5 январь куни бўлган баҳсда “Манчестер Юнайтед” 2:0 ҳисобида зафар қучиб навбатдаги босқичга йўл олган эди.

- МЮнинг “Дерби” устидан қозонаётган кетма-кет ғалабалар сони 4тага етди.

- "Дерби Каунти" охирги марта "Манчестер Юнайтед"ни 2009 йил айнан Англия лига кубоги доирасида мағлуб этган. Ўшанда 1:0 ҳисоби қайд этилган.

- "Дерби Каунти" жорий мавсум сафарда ўтказган 6та ўйиндан 4тасида ғалаба қозонди.

"Манчестер Юнайтед" – "Дерби Каунти"

Стадион: "Олд Траффорд" (Манчестер, Англия)

Бошланиш вақти: 00:00

Бош ҳакам: Стюарт Атвелл

Тахминий таркиблар:

"Манчестер Юнайтед": Ромеро – Далот, Смоллинг, Линделеф, Янг, МакТоминай, Перейра, Фред, Мартьяль, Мата, Рэшфорд.

"Дерби": Карсон – Богл, Кио, Томори, Мэлоун, Джонсон, Лэдли, Маунт, Йозефсон, Беннетт, Марриотт.