МЮ бунга рози бўладими?

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби "Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Крис Смоллинг учун курашга қўшилди.

Corriere dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра “шпорлар” 30 ёшли англиялик футболчини ёзги трансферлар даврида сотиб олишмоқчи.

Таъкидлаш керакки, унга шунингдек "Эвертон" ҳам харидор бўлмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Смоллинг жорий мавсумни “Рома” сафида ижарада ўтказмоқда. У жорий мавсум 24 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг МЮ билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!