МЮ "Челси" ҳимоячиси борасида таклиф билан чиқди
"Манчестер Юнайтед" Марк Кукурелья борасида "Челси"га расмий таклиф билан чиқди.
"The Athletic" нашри берган хабарга кўра, клублар ўртасида музокаралар бошланган. Лондон гранди Маркнинг бир йиллик ижараси учун 7 миллион евро талаб қилмоқда. Манкуниаликлар эса 2 миллион евро бериш ниятида.
Кукурельяни "аристократлар" 2022 йилда "Брайтон"дан 62 милилон фунтга харид қилганди. Ўтган мавсумда у АПЛ доирасида 24 та беллашувда майдонга тушиб, 2 та асссист муаллифига айланган.
Фикрлар