МЮ дарвозабони эркин агент сифатида жамоадан кетиши кутилмоқда
"Манчестер Юнайтед" керак бўлмай қолган дарвозабонини бошқа жамоага қўйиб юбориши мумкин. Гап Серхио Ромеро ҳақида кетмоқда.
Журналист Фабрицио Романонинг маълум қилишича, аргентиналик футболчи фаолиятини ўз ватанида давом эттиришга яқин турибди. "Бока Хуниорс" жамоаси 34 ёшли посбон хизматига қизиқиш билдиряпти ва мавсум сўнгида уни эркин агент сифатида қўлга киритиши мумкин.
Шунингдек, пойтахт клуби "қизил иблислар"нинг яна бир собиқ футболчиси Маркос Рохони ўз таркибига қўшиб олиши кутилмоқда. Рохо февраль ойи бошида манкунияликлар сафини тарк этганди.
Ромеро жорий мавсум бирорта ўйинда майдонга тушмади. У Давид Де Хеа ва Дин Хендерсон билан рақобатда ютқазмоқда.
Фикрлар