"МЮ" дарвозабони "Интер" билан келишувга эришди

"Манчестер Юнайтед" клубининг иккинчи рақамли дарвозабони Серхио Ромеро келгуси мавсумни Италия А Сериясида давом эттиришга яқин турибди.

Mediaset Premium нашрининг хабар қилишича 30 ёшли аргентиналик футболчи Миланнинг "Интер" клуби билан икки йиллик келишувга эришган. Аммо, келишувнинг молиявий томонлари ҳали очиқланмаяпти.

Маълумот учун, Ромеронинг "Манчестер Юнайтед" билан амалдаги шартномаси 2018 йилга қадар имзоланган. У жорий мавсум "қизил иблислар" сафида жами 14та учрашувда майдонга тушган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!