МЮ давралар оралиғида Грилишни сотиб олиши мумкин

"Манчестер Юнайтед" ҳамон "Астон Вилла" ярим ҳимоячиси Жек Грилишни сотиб олиш фикридан қайтгани йўқ.

The Athletic нашри тарқатган хабарга қараганда, манкунианликлар 25 ёшли Англия терма жамоаси аъзосини жорий қишки трансферлар даврида сотиб олмоқчи. Бирмингем клуби ҳам Жекни сотишга тайёр, аммо уни 110 млн евродан камига қўйиб юбормоқчи эмас.

25 ёшли Грилиш жорий мавсум “Астон Вилла” сафида жами 10 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 6 та гол ҳамда 6 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2025 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!