
МЮ давралар оралиғида "Тоттенхэм" футболчисини таркибга қўшиб олмоқчи
"Тоттенхэм" клуби хавбеки Харри Уинкс "Манчестер Юнайтед"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди.
Daily Express нашри тарқатган хабарга кўра “қизил иблислар” 23 ёшли футболчини жорий қишки трансферлар давридаёқ сотиб олишмоқчи.
МЮ раҳбарияти Уинксни жароҳат олган Поль Погба ва Скотт Мактоминейларга муносиб ўринбосар сифатида қарамоқда.
Таъкидлаш керакки, Уинкс учун шунингдек “Манчестер Сити” ҳам харидор бўлмоқда.
Маълумот учун, Уинкс “Тоттенхэм” сафида 20 та ўйинда майдонга тушди. Унинг трансфер нархи эса 40 млн еврога баҳоланмоқда.
Фикрлар