“МЮ” де Хеа "Реал"га ўтиб кетмаслиги учун нима қилмоқчи?

“Манчестер Юнайтед” клуби дарвозабони Давид де Хеа манкуанликлар билан амалдаги шартномасини узайтириши мумкин. Бу ҳақда The Sun нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаада ёзилишича “қизил иблислар” рахбарияти испаниялик голкипернинг маошини ҳафтасига 230 минг еврогача ошириб, унга 2020 йилга қадар мўлжалланган шартнома таклиф қилишни режалаштирмоқда. Шу йўл билан “МЮ” 26 ёшли дарвозабонни “Реал”га ўтиш фикридан қайтармоқчи.

Маълумот учун, де Хеа ушбу мавсум премьер-лиганинг 20та учрашувида майдонга тушган ва шуларнинг 7тасида ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлай олган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!