МЮ Дембеле учун қанча ажратди?

"Манчестер Юнайтед" клуби "Лион" ҳужумчиси Мусса Дембеле учун 70 миллион евродан воз кечишга тайёр. Бу ҳақда Express нашри хабар бермоқда.

Юқоридаги манбага кўра, 23 ёшли французнинг хизматларига шахсан жамоа бош мураббийи Уле Гунар Сульшер қизиқмоқда. Норвегиялик мутахассис ҳатто Дембелени кузатиш учун "Лион"га жамоа скаутларини ҳам юборган.

Дембелега эса "Челси" ҳам харидор бўлмоқда. "Лион" Жан-Мишель Олас коронавирус пандемияс туфайли юзага келган инқирозни бартараф этиш мақсадида жамоанинг айрим етакчилари трансферга қўйилиши ҳақида маълум қилган эди. Улар орасида Мусса Дембеле ҳам бор.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!