МЮ етакчиларидан бири 1 ойга сафдан чиқди

“Манчестер Юнайтед” клуби ярим ҳимоячиси Скотт Мактоминей жароҳати сабаб тахминан 1 ой майдонга туша олмайди.

Metro нашрининг хабар беришича 22 ёшли футболчи АПЛнинг 12-туридан ўрин олган “Брайтон”га қарши ўйинда тўпиғини шикастлаб олган. Шифокорлар эса унинг соғайиши учун 4 ҳафта вақт кетишини айтишмоқда.

Шу тариқа Скотт Евро-2020 саралашидан ўрин олган Кипр ва Қозоғистонга қарши ўйинларда Шотландия терма жамоасига ёрдам беролмайди.

Маълумот учун, Мактоминей жорий мавсум МЮда жами 16 та ўйинда иштирок этди ва 2 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилди. У октярь ойида жамоанинг энг яхши футболчиси деб топилган эди.