МЮ етакчиларидан бири "Сити"га қарши дербини ўтказиб юбориши мумкин

“Манчестер Юнайтед” клуби форварди Антони Марсьяль АПЛнинг 16-туридан ўрин олган “Манчестер Сити”га қарши ўйинда иштирок этолмаслиги мумкин. Бу ҳақда Daily Mail нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра 24 ёшли франциялик футболчи принципиал рақибга қарши ўйиндан олдин мушакларидан жароҳат олиб лазаретда тушиб қолган.

Эслатиб ўтамиз, “Манчестер Сити” ва “Манчестер Юнайтед” учрашуви 7 декабрь куни “Этихад” стадионида бўлиб ўтади.

Маълумот учун, Марсьяль жорий мавсум АПЛда жами 9 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 3 та гол ҳамда 3 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!