МЮ етакчиси фаолиятини Бундеслигада давом эттириши мумкин

CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш фаолиятини Бундеслига клубида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда "MatchDayCentral" нашри хабар бермоқда.

Tecno

Манба маълумотига кўра,  31 ёшли футболчининг хизматларига "Бавария" клуби қизиқиш билдирмоқда. Мюнхенликлар хавбекни ёзда ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. 

Португалиялик футболчининг ҳозирда “трансфермаркт” порталидаги нархи 40 миллион еврони ташкил этади. Унинг "қизил иблислар" билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ёзигача мўлжалланган.

Эслатиб ўтамиз, Бруну МЮ сафида 2020 йилдан бери ҳаракат қилиб келмоқда. Шу давр мобайнида ярим ҳимоячи 310 та учрашувда майдонга тушиб, 103 та гол киритди ва 95 та голли узатма амалга оширишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!