МЮ етакчисига Европанинг икки гранди қизиқиб қолди
Португалия терма жамоаси ва «Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Бруно Фернандеш яқин вақт ичида инглиз гранди сафини тарк этиши мумкин. Бу ҳақда Todofichajes журналистлари хабар бермоқда.
Манбага кўра, 30 ёшли португалиялик юлдуз футболчининг хизматларига Европанинг икки супер клуби қизиқиш билдирмоқда. Гап “Барселона” ва “Бавария” клублари ҳақида кетмоқда. Ҳозирча ушбу клубларнинг қай бири Фернандеш билан алоқага чиққани ҳақида маълумот йўқ.
Бруно 2020 йилнинг январидан буён “қизил иблислар” футболчиси ҳисобланади. Унинг манкунианликлар билан амалдаги меҳнат шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар имзоланган. Футболчининг айни дамдаги трансфер қиймати 65 миллион еврога баҳоланмоқда.
Фернандеш жорий мавсум Англия Премьер-лигасида 8 та ўйинда майдонга тушиб, иккита голга ассистентлик қилди.
Фикрлар