МЮ Фернандеш учун янада кўпроқ пул таклиф қилди
"Манчестер Юнайтед" "Спортинг" ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш бўлган қизиқишини йўқотмаяпти.
Маълум бўлишича, сўнгги соатлар ичида музокараларда ижобий ўзгариш бўлган ва "қизил иблислар" раҳбарияти футболчи учун 55 млн евро ҳамда қўшимча бонус сифатида 15 млн евро таклиф қилмоқда.
"Спортинг" президенти эса дастлабки тўлов 60 млн евро бўлишини истаяпти.
Хабарга кўра, томонлар яқин кунлар ичида музокараларни давом эттиришади.
Аввалроқ, МЮ ярим ҳимоячи учун 43+17 млн ва 55+10 млн евро таклиф қилган эди.
Фикрлар