МЮ форварди асосий таркибда тушган барча ўйинларида рақиб дарвозасини ишғол қилмоқда

"Манчестер Юнайтед" форварди Одион Игало Англия Кубоги 1/4 финал доирасида "Норвич" дарвозасини ишғол қилди.

Шу тариқа, нигериялик футболчи МЮ сафида асосий таркибда тушган барча ўйинларида минимум биттадан гол кирита олмоқда. Ҳужумчининг ҳисобида тўртта ўйинда бешта мавжуд.

Игало "Норвич"га қарши баҳсда ўзининг дарвоза томон дастлабки зарбасини гол билан якунлай олди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!