МЮ футболчилари пенальтини ким амалга оширишини хоҳлашмоқда?
Ads

"Манчестер Юнайтед" ҳамон жамоанинг асосий пенальти тепувчи футболчисини аниқлашга ҳаракат қилмоқда.

Daily Mail нашри тарқатган хабарга кўра жамоа футболчилари 11 метрлик зарбани ҳужумчи Маркус Рэшфорд амалга оширишини хоҳлашмоқда.

Эслатиб ўтамиз, мавсум бошидаги белгиланган пенальтини Поль Погба амалга оширди. У ўтган мавсум 11 та пенальтининг 7тасини голга айлантирган эди.