
МЮ футболчилари Қозоғистонга келишдан олдин нимадан огоҳлантирилишди?
“Манчестер Юнайтед” клуби футболчилари 28 ноябрь куни УЕФА Еропа лигаси гуруҳ босқич 5-туридан ўрин олган “Астана”га қарши Нур-Султонда бўладиган ўйиндан олдин махсус йўриқнома олишди.
ESPN нашри тарқатган хабарга кўра мутахассислар МЮ футболчиларига Қозоғистондаги кучли совуқ об-ҳаво сабаб ташқарида 10 дақиқадан ортиқ юрмасликни тавсия қилишган.
Хабарларга қараганда шу куни об-ҳаво эрталаб ва кечаси -20 даражагача тушиб кетиши мумкин.
Фикрлар