МЮ футболчиси 2019 йилда бошқа майдонга тушмайди

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Манчестер Юнайтед" клуби ҳимоячиси Эрик Байи узоқ муддатга сафдан чиқди.

The Sun нашри тарқатган хабарга қараганда 25 ёшли футболчининг соғайиши кутилганидан секинроқ кечмоқда. Шу боис у 2019 йилда бошқа майдонга тушмайди.

Эслатиб ўтамиз, Байи жорий йилнинг августида тиззасидан олган жароҳати боис операция қилинган эди. Дастлаб шифокорлар уни 4 ойда сафга қайтишини тахмин қилишган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!