МЮ футболчиси А Серияга йўл олди

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Андрес Перейра яқин вақт оралиғида "Лацио" футболчиси сифатида таништирилиши кутилмоқда. "Goal.com" сайтининг хабар беришича, 23 ёшли футболчи ва итальян клуби ўртасида 1 йиллик ижара шартномаси имзоланади. 

"Қизил иблислар" бош мураббийи Оле-Гуннар Сульшер Донни ван де Бекнинг жамоага қўшилиши натижасида Бразилия терма жамоаси вакилини режаларига киритмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!