МЮ футболчиси

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Хуан Мата яқин вақтлар ичида "Фенербахче" клуби футболчисига айланиши мумкин.

Sansursuz Futbol нашрига кўра, жорий мавсумда 19 та ўйинда майдонга тушган 32 ёшли футболчи ўйин амалиёти камлиги сабаб ёзда жамоа рўйхатини алмаштиришга тайёр. 

Мата манкунианликлар сафида 2014 йилдан буён тўп суриб келади. У клуб билан Европа лигаси, Англия Суперкубоги ва Англия кубоги унвонларини қўлга киритди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)