МЮ футболчиси "Фейеноорд"га йўл олиши мумкин

"Фейеноорд" "Манчестер Юнайтед"нинг нидерландиялик ярим ҳимоячиси Таит Чонгга қизиқиш билдирмоқда, деб хабар беради 1908.nl.

Манбанинг хабарига кўра, Нидерландия клуби футболчини ёзги трансфер ойнасида қўлга киритиш ниятида. Манкунианликлар келишувга рози бўлишлари мумкин, чунки клуб "Фейеноорд" ҳимоячиси Тирелл Малазияга қизиқмоқда.

Маълумот учун, 22 ёшли Чонг "Фейеноорд" тарбияланувчиси ҳисобланади. У ўтган мавсум "Бирмингем" сафида ижара асосида ўйнади ва барча турнирларда 19 та ўйинда майдонга тушиб, битта гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Унинг "Манчестер Юнайтед" билан шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!