МЮ футболчиси француз клубига ўтиши мумкин

  • 13 января, 2021, 23:58
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Жесси Лингард фаолиятини Франция чемпионатида давом эттириши мумкин.

Tecno

Sky Sports тарқатган хабарга кўра, англиялик футболчи келаси ҳафтада "Ницца" билан музокараларга киришади. Аммо “Юнайтед” раҳбарияти Лингардни қишки трансферлар даврида қўйиб юбориш масаласида ҳали бир қарорга келгани йўқ.

Жесси Лингард жорий мавсум МЮ сафида на АПЛда, на ЕЧЛда бирорта ўйин ўтказмади. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию