МЮ футболчиси: Ҳақоратни эшитсам, дарҳол майдонни тарк этаман

“Манчестер Юнайтед” клуби форварди Одион Игало агар ўйин пайтида унга нисбатан ирқчилик қилишса, майдонни ўша заҳотиёқ тарк этишини маълум қилди.

“Агар ҳақоратни эшитсам, бу ҳақда ҳакамга айтаман ва у қандай қарорга келишини кутаман. Агар у бу вазиятни эътиборсиз қолдирса, мен шу заҳоти майдонни тарк этаман.

Ҳеч ким ирқчиликка чидаб яшаши керак эмас. Биз ҳаммамиз инсонмиз. Танамизнинг рангидаги фарққа қарамай, биз ҳаммамиз бир ҳилмиз ва битта дунёда яшаяпмиз”, - дейди нигериялик футболчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!