МЮ футболчиси келишилган ўйинда гумон қилинмоқда
Ads

Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби ярим ҳимоячиси Андер Эррера келишилган ўйинда гумон қилинмоқда.

Daily Mirror нашрининг маълум қилишича Испания полицияси 2011 йил ”Сарагоса” ва ”Леванте” жамоалари ўртасида бўлиб ўтган баҳсни келишилган деб топган. Боиси, ўша учрашувда сарагосаликлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишган ва Примерода қолиш масаласини ҳал қилишган. Эътиборлиси, ўша баҳсда Эррера “Сарагоса” таркибида тўп сурган. Тергов жараёнида маълум бўлишича “Леванте” футболчилари ушбу мағлубият учун рақиб жамоа томонидан пул мукофоти олишган.

Айтиш лозимки, юқоридаги ҳолат юзасидан тергов ишлари 2014 йилда бошланган ва ўшанда Эррера ушбу айбловларни инкор этган эди.