МЮ футболчиси клубдан кетади

“Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Жесси Лингард қишки траснферлар вақтида Испания чемпионатига кўчиб ўтишга қарор қилди.

27 ёшли плеймейкерни жорий мавсумда юқори ўринлар учун курашаётган “Реал Сосьедад” ўз таркибига чорламоқда. Испанияликлар бу футболчини мавсум охиригача ижарага олишни режалаштирган.

Бир вақтлар “Манчестер Юнайтед”нинг асосий футболчиларидан бири бўлган Лингард кейинги пайтда мураббий ишончига кира олмаяпти. У жорий мавсумда Англия чемпионатида бирорта учрашувда майдонга туширилмади.

Жессининг клуб билан шартномаси 2021 йилнинг ёзида якунланади. Шундан сўнг у эркин агент сифатида исталган жамоага текинга қўшилиши мумкин. Манчестер клуби раҳбарияти англиялик футболчига янги битим таклиф қилмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!