МЮ футболчиси Ла Лига клубига кўчиб ўтади

“Манчестер Юнайтед” клуби марказий ҳимоячиси Вилли Камбвала фаолиятини бошқа чемпионатда давом эттирадиган бўлди. Журналист ва инсайдер Фабрицио Романо ўзининг ижтимоий тармоқларида хабар беришича, 19 ёшли конголик футболчи "Вильярреал"га ўтишга яқин турибди.

Манбанинг ёзишича, ушбу трансфер тахминан 10 миллион еврони ташкил қилади. Шартномада, шунингдек, “Манчестер Юнайтед” келажакда футболчини қайтариб олиши мумкинлиги ҳақида банд бўлади.

19 ёшли футболчи ўтган мавсумда "Манчестер Юнайтед" сафида Англия чемпионатида саккизта ўйинда иштирок этган. У УЕФА Ёшлар Лигаси ва Ёшлар Премьер-лигасида ҳам ўйнаган. Унинг трансфер нархи беш миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!