МЮ футболчисида коронавирус аниқланди

"Манчестер Юнайтед"нинг ёш ярим ҳимоячиси Факундо Пельистрида коронавирус аниқланди, дея хабар бермоқда футболчининг агенти. Уругвайлик футболчи айни дамда карантинга олинган.

Пельистри ўнг қанот ҳужумкор ярим ҳимоячиси ҳисобланади. Ëзги трансфер ойнаси вақтида "Пеньяроль" клубидан 8,5 миллион еврога харид қилинган 19 ёшли футболчи "қизил иблислар"нинг ёшлар жамоасида 8 та ўйинда 2 та гол киритиб, 1 та голли узатма берди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар