МЮ футболчисига Испаниядан харидор чиқмоқда
"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Маркос Рохо қишки трансфер ойнаси вақтида клубдан кетиши мумкин.
30 ёшли аргентиналик учун Ла Лига клублари қизиқиш билдирмоқда, дея хабар бермоқда The Athletic нашри. Аммо Рохонинг ўзи Англияда қолишни маъқул кўрмоқда. Олдинроқ, унга "Шеффилд" ва "Ньюкасл" даъвогарлик қилаётгани маълум қилинганди.
Ҳимоячининг МЮ билан шартномаси 2021 йил ёзида якунига етади.
"Қизил иблислар" Рохони АПЛ ва еврокубоклар қайдномасига киритмагани боис, ҳозир у ватанида машғулотларни давом эттирмоқда.
Фикрлар