МЮ футболчисига янги жамоа топилди

“Манчестер Юнайтед” раҳбарлари клубни тарк этиши керак бўлган футболчилар рўйхатига Жесси Лингардни ҳам киритган эди.

Ўз даврида жамоанинг етакчиларидан бўлган ярим ҳимоячнинг ўйинидан кескин пасайиш юз берганидан кейин бош мураббий Уле-Гуннар Сульшер уни қишки трансферлар вақтида “Вест Хэм”га ижарага бериб юборди.

Янги жамоа сафида Лингарднинг ўйини очилиб кетди. У жами 16 та учрашувда қатнашиб, рақиблар даровзасини тўққиз марта ишғол қилди. Шунга қарамай, манчестерликлар ижарадан қайтган футболчига асосий таркибдан жой бермоқчи эмас.

Жесси Лингардга фаолиятини тиклашда ёрдам берган “Вест Хэм” яна оғиз солмоқда. Бу жамоа унинг трансферини тўлиқ сотиб олмоқчи. Манчестерликлар ярим ҳимоячини 25 миллион еврога қўйиб юборади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!