МЮ Гринвуднинг келажагини 14 августгача ҳал қилади

"Манчестер Юнайтед" клуби футболчи Мэйсон Гринвуднинг қолиш ёки кетиш масаласини 14 августга қадар ҳал қилади. Бу ҳақда таниқли инсайдер Фабрицио Романо хабар берди. 

Ҳаммасини клуб раҳбарияти ҳал қилади. Бош мураббий Эрик тен Хаг бу масалада ҳеч нимани ўзгартира олмайди.

У футболчини асосий таркибда қолишини раҳбарият қарор чиқаргач, ҳал қилиши мумкин. Сабаби, унинг формаси аввалгидек бўлмаслиги мумкин ва тен Хаг Мэйсонни режаларига киритмаслиги нормал ҳолат бўлади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!