МЮ ҳаммадан кўп зарар кўради

"Манчестер Юнайтед" премьер-лигада юзага келган танаффус пайтида АПЛ клублари орасида энг кўп зарар кўради.

Айтиш керакки, АПЛ ўйинлари коронавирус туфайли номаълум муддатгача қолдирилди.

“Қизил иблислар” зарарнинг асосий қисмини телетрансляциялардан кўради. Бундан ташқари, клуб ўйинларни ўтказишдан топадиган тижорий даромадини йўқотади.

"Манчестер Юнайтед" шу тариқа 131 миллион евро зарар кўради. Бу борадаги кейинги кўрсаткичлар "Манчестер Сити" (123 млн), "Ливерпуль" (102,6 млн), "Челси" (103 млн), "Тоттенхэм" (94 млн) ва "Арсенал"га (85 млн) тегишли.

АПЛ клубларининг аксарияти ушбу зарарларни қоплаш учун футболчиларнинг маошларини қисқартирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!