МЮ ҳамон Упамекано ҳақида ўйлаяпти
"Манчестер Юнайтед" ҳали ҳам "РБ Лейпциг" ҳимоячиси Дайот Упамеканони сотиб олиш фикридан қайтмаяпти.
The Mirror нашри тарқатган хабарга кўра, “қизил иблислар” 21 ёшли французни 2021 йилда 42 млн евро эвазига сотиб олиш ҳуқуқидан фойдаланиб қолмоқчи.
Бундан аввалроқ, Упамекано “РБ Лейпциг” билан амалдаги шартномасини 2023 йилга қадар узайтирган эди. Унинг трансфери эса 60 млн еврога баҳоланмоқда. У немис клубида шу пайтгача жами 117 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.
Фикрлар