МЮ ҳар икки ўйинда гол урадиган ҳужумчи оляпти

Англия премьер-лигаси грандлари “Манчестер Юнайтед” канадалик Жонатан Дэвидни ўз таркибига қўшиб олмоқчи.

Манчестерликлар ҳужум чизиғини кучайтириш мақсадида 20 ёшли тўпурар учун “Арсенал”, “Ньюкасл” ва “Бавария” билан рақобатлашишга тайёр.

Сульшер ўз жамоасида ёш футболчиларнинг кўплиги Дэвиднинг Англия чемпионатига мослашишига ёрдам беради, деб ҳисобламоқда.

20 ёшли футболчи “Гент” таркибида икки йил давомида 60 та ўйин ўтказиб, 30 та гол урди ва 11 та голли пас узатди.

Англия грандларига “Лестер” футболчилари керак

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!