МЮ ҳимоячиси жароҳати билан ўйнаётганини айтди

"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Виктор Линделеф жароҳатига қарамасдан, жамоага ёрдам бераётгани ҳақида гапирди.

“Жамоанинг вазифаси – соврин ютиш. Бу масалада мен унга ёрдам беришим керак. Мен шунинг учун футбол ўйнайман. Агар мен жамоага керак бўлсам, жароҳатим бўлса ҳам, энг яхши ўйинимни кўрсатишга  интиламан. Соғлигим билан боғлиқ муаммолар ҳали ҳам ўша-ўша. Уни ҳар куни даволашга уринаман, аммо ўйин вақтлари жуда ҳам тиғиз. Имкон қадар вазиятни ўнглашга ва майдонга тушишга ҳаракат қиламан”, - деди Виктор.

Линделеф жорий мавсум МЮда 18 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та голга ассистентлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!