МЮ ҳимоячисини "Барселона"га сотишни хоҳламади

  • 26 июня, 2019, 14:41
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Каталониянинг "Барселона" клуби "Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Виктор Линделефни сотиб олишга уруниб кўрди.

Tecno

Mundo Deportivo нашрининг ёзишича “кўк-анор ранглилар” 24 ёшли швециялик футболчининг трансфери борасида музокараларни олиб боришган. Бироқ, “қизил иблислар” раҳбарияти ушбу футболчи сотилмаслигини билдиришган.

Гап шундаки, каталонияликлар Линделефни “Ювентус”га ўтиши айтилаётган “Аякс” ҳимоячиси Маттейс де Лигтнинг ўрнига муносиб номзод сифатида кўришаётган эди.

Маълумот учун, Линделеф МЮ сафида 40та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию