МЮ ҳужумчиси Европа чемпионатини ўтказиб юборади

“Манчестер Юнайтед” ҳужумчиси Мэйсон Гринвуд ёшлар ўртасидаги “Евро-2021” мусобақасини ўтказиб юборади.

19 ёшли футболчи жароҳат олган ва Англия U-21 терма жамоаси қароргоҳини тарк этган. Бу ҳақда терма жамоа расмий твиттери хабар бермоқда.

Ҳозирча Гринвуднинг жароҳати ва унинг қачон сафга қайтиши ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.

Мэйсон Гринвуд жорий мавсум “Манчестер Юнайтед” сафида жами 35 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол уришга муваффақ бўлди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!