МЮ ҳужумчиси ирқчилик учун 3 ўйинга четлатилиши мумкин

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Эдинсон Кавани бир неча ўйинга четлатилиниши мумкин. Бунга сабаб 33 ёшли футболчининг АПЛ 10-туридан ўрин олган "Саутгемптон"га қарши ўйиндан кейинги хатти-ҳаракати сабаб бўлган.

Гап шундаки, кечаги баҳсдан кейин Кавани "Инстаграм"даги шахсий саҳифасида уни табриклаб қўйилган "story"га "раҳмат, қоравой"(Gracias negrito),-дея жавоб қайтарган. Кейинчалик уни ўчириб ташлаган.

Англия Футбол Ассоцияцияси аллақачон воқеа тафсилотларини ўрганишни бошлаган. Ижтимоий тармоқларда камситувчи видео учун жазонинг энг минимал нуқтаси - 3 та ўйин. Каванининг сўзларига кўра, "negrito" атамаси Жанубий Америкада ҳамдардлик билдириш учун ишлатилади. Уругвайлик футболчи ушбу фактни интизомий суд жараёнида кўрсатмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, 2011 йилда яна бир уругвайлик, кейинчалик "Ливерпуль"да ўйнаган Луис Суарес "Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Патрис Эврага нисбатан "негр" сўзини ишлатгани учун саккиз ўйинга дисквалификация қилинган ва 40 минг фунт жаримага тортилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!