МЮ ҳужумчиси Мадридга йўл олиши мумкин

Мадриднинг "Атлетико" клуби "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Антони Марсьялга жиддий қизиқиш билдира бошлади. Бу ҳақда Eurosport хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, Испания гранди 26 ёшли футболчини яқинлашиб келаётган қишки трансферлар даврида ўз сафига қўшиб олмоқчи. Қолаверса, Марсьялнинг ўзи ҳам мунтазам ўйин амалиётига эга бўлиш учун жамоасини ўзгартиришга тайёр.

Антони Марсьяль жорий мавсум "Манчестер Юнайтед" сафида 10 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол урди. Унинг “қизил иблислар” билан амалдаги шартномаси 2024 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!