МЮ ҳужумчиси Манчестер дербисини ҳам ўтказиб юбориши мумкин

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Уле Гуннар Сульшернинг таъкидлашича, ҳужумчи Антони Марсьяль жароҳат сабаб "Тоттенхэм"га қарши ўйинни ўтказиб юборган.

"Антонини кичик жароҳат безовта қилмоқда. Шундай экан маълум вақт бизга ёрдам бера олмайди. У "Манчестер Сити"га қарши ўйинга тайёр бўлади деб айта олмайман", - деди Сульшер.

Норвегиялик мутаҳассис франциялик форвард жароҳати ҳақида тўлиқ маълумот бермади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!