МЮ ҳужумчиси мавсум сўнггигача "Аталанта"да ижара асосида тўп суриши мумкин

CHERY AUTO

"Аталанта" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Амад Диаллони мавсум сўнггигача жамоада ижара асосида олиб қолмоқчи.

Tecno

Олдинроқ, "қизил иблислар" бош мураббийи Уле-Гуннар Сульшер Диаллонинг ҳужжат ишлари якунлангани ва у яқин вақтлар ичида Англияга йўл олиши ҳақида айтиб ўтган эди.

Аммо бергамоликлар якунда манкунианлардан 18 ёшли футболчини ёзгача "Аталанта"да қолдириш бўйича сўров юборди.

"Менга Диалло жуда ёқади. У 18 ёшда ва уни июнгача жамоада олиб қолишни хоҳлаган бўлар эдим. Аммо бу масалани МЮ томони ҳал қилади", - деди Жан Пьеро Гасперини.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!