МЮ ҳужумга "Барселона" форвардини олиб келади

"Манчестер Юнайтед" "Барселона" форварди Антуан Гризманн хизматларига қизиқиш билдирмоқда.

Испаниянинг Sport нашри хабарига кўра, ёзда клубни тарк этиши кутилаётган франциялик футболчи учун манкунианликлар клуби асосий даъвогарлардан бири бўлиб қолмоқда.

МЮ раҳбарияти Гризманн билан биргаликда "Арсенал" ҳужумчиси Пьер Эмерик Обамеянг номзодини ҳам кўриб чиқишга тайёр.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ, "қизил иблислар" "Тоттенхэм" форварди Харри Кейн учун курашдан чиқиши мумкинлиги хабар қилинган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!