МЮ ижарадаги ҳимоячисини вақтлироқ чақириб олмоқчи
"Манчестер Юнайтед" устози Уле-Гуннар Сульшер "Рома"да ижарада тўп сураётган марказий ҳимоячи Крис Смоллингни ижарадан қайтиши ҳақида айтиб ўтди.
"Крис Манчестерга қайтмоқда. У Италияда ажойиб ўйнамоқда. Биз уни ижарага юборганимизда шуни ҳисобга олган эдик. Крис у ерда ўйиндан роҳат олиш билан бир қаторда тажриба ҳам тўпламоқда. Энди биз унда энг яхши футболчилардан бирини кўрмоқдамиз", - дея айтиб ўтди Сульшер.
Футболчининг ижарадан вақтлироқ, аниқроғи қишда чақириб олиниши кутилмоқда.
Фикрлар