МЮ икки нафар мутахассис билан музокара ўтказмоқчи
"Манчестер Юнайтед" вақтинчалик бош мураббий тайинлаш бўйича фаол иш олиб бормоқда. Клуб ҳозирда икки нафар номзод билан музокара ўтказишни режа қилган.
Инсайдер Лори Уитвеллнинг берган маълумотига кўра, "қизил иблислар" Уле-Гуннар Сульшер ва Майкл Каррик билан музокаралар олиб бормоқчи. Шундан сўнг клуб раҳбарияти якуний қарорни эълон қилади. Каррик бўлажак мураббийнинг ёрдамчиси сифатида кўриб чиқилмоқда. Аммо вақтинчалик бош мураббий лавозимни ҳам эгаллаши эҳтимоли бор.
Эслатиб ўтамиз, МЮ АПЛнинг 21-турида "Бёрнли" майдонига сафар қилади. Бу жамоалар ўртасида учрашув 8 январь куни Тошкент вақти билан соат 01:15 да старт олади.



Фикрлар