МЮ имкониятдан фойдаланмоқчи

"Реал" ярим ҳимоячиси Хамес Родригес "Манчестер Юнайтед" қизиқишлари доирасига кирди.

Британия матбуотига кўра, "қизил иблислар" колумбияликнинг трансфер нархини пасайтирганидан сўнг, Хамесни қўлга киритишга уриниб кўрмоқчи.

Таъкидланишича, МЮ бош мураббийи Уле Гуннар-Сульшер Хамес Родригеснинг иқтидорига юқори баҳо бермоқда. Жорий мавсумда 28 ёшли футболчи "Реал" либосида 7 та ўйинда майдонга тушиб, биттадан гол ва голли узатмага муаллифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!