МЮ "Интер" билан футболчи алмаштиришни хоҳламади

  • 26 июня, 2019, 22:25
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Манчестер Юнайтед" клуби раҳбарияти "Интер" билан футболчи алмаштиришни рад этди.

Tecno

ESPN нашри тарқатган хабарга кўра “нерадзуррилар” бельгиялик ҳужумчи Ромелу Лукаку эвазига “қизил иблислар”га ўзининг аргентиналик форварди Мауро Икарди ёки бельгиялик ярим ҳимоячиси Ража Наингголанга ҳамда маълум миқдорда пул маблағи таклиф қилишган. Бироқ, манкуанликлар Лукакуни фақатгина 80 млн евро эвазига қўйиб юборишмоқчи.

Маълумот учун, Лукаку ўтган мавсум АПЛда 32та ўйинда майдонга тушди ва рақиблари дарвозасига 12та гол уришга эришди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию