МЮ "Интер" футболчисига қизиқиб қолди

"Манчестер Юнайтед" клуби "Интер" ярим ҳимоячиси Матиас Весинони ўз сафида кўрмоқчи. Бу ҳақда италиялик журналиста Танкреди Палмери хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбаага кўра “қизил иблислар” 28 ёшли уругвайлик футболчининг трансфери масаласида аллақачон ишларни бошлаб юборган.

Маълумот учун, “Интер” Весинони 2017 йил “Фиорентина”дан 24 млн евро эвазига сотиб олган эди. У жорий мавсум 17 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол ҳамда 1 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!