“МЮ” жамоаси “Лацио” ҳимоячиси учун 35 млн евро беришга тайёр
Ads

Римнинг “Лацио” клуби ҳимоячиси Стефан де Врей яқин вақт ичида “Манчестер Юнайтед” фаолиятини давом эттириши мумкин.

Il Messaggero нашри тарқатган хабарга кўра, голландиялик футболчининг римликлар билан тузган шартномаси 2018 йил ёзига қадар мўлжалланган. Бироқ Де Врей уни узайтирмоқчи эмас ва ўзини Англия Премьер-лигасида синаб кўрмоқчи.

“Манчестер Юнайтед” эса қишки трансферлар вақтида “Лацио” талаб қилаётган 35 миллион еврони бериб, Стефан де Врей “Олд Траффорд”га олиб келишни режалаштирган.