МЮ жорий мавсум 5 бор хет-трик қайд этган ёш футболчини кўзламоқда
Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби "Ред Булл Зальцбург" жамоаси ҳужумчиси Эрлинг Холландниг январда ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Маълум бўлишича, инглизлар жорий мавсум 16 та беллашувда 22 та гол урган 19 ёшли футболчининг имкониятларини юқори баҳолашмоқда.
МЮ футболчини ёзда харид қилишни режа қилишган эди, аммо энди Австрия клубини қишда норвегиялик футболчини қўйиб юборишга кўндиришмоқчи.
Аввалроқ, "Зальцбург" клуби Холландни 85 млн евродан камига қўйиб юбормоқчи эмаслиги ҳақида маълумотлар тарқалган эди. Шу қатрда, норвегиялик футболчига Германиянинг РБ "Лейпциг" клуби ҳам қизиқиш билдирган эди.
Фикрлар